Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида дзюдо бўйича «Катта дубулға» туркумига кирувчи мусобақа бошланди.

Унда дунёнинг 65 давлатидан келган жами 390 нафар полвонлар ўзаро рақобатлашмоқда. Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам ғолиблик даъвосида татамига чиқади.

Мукофот жамғармаси 154 минг еврони ташкил этувчи ушбу мусобақада дзюдочилар бош соврин билан бирга «Париж-2024» Олимпиадаси йўлидаги қимматли рейтинг очколари учун ҳам баҳс олиб боради. Бугун, 3 май кунги беллашувларда 6 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз.

Илк беллашувларда баҳс олиб борадиган дзюдочиларимиз ва уларнинг рақиблари билан танишинг:

-52 кг: Сита Қадамбоева — Насиба Карликова (Тожикистон)/Софиа Асвеста (Кипр)

-52 кг: Гулҳаё Жўраева — Мадина Қурбонзода (Тожикистон)

-57 кг: Шукуржон Аминова — Энҳриилен Лҳагватогуу (Мўғулистон)

-60 кг: Анваржон Иброҳимов — Изнаур Сааев (нейтрал)

-66 кг: Бобур Ваджиев — Еламан Султанбай (Қозоғистон)

-66 кг: Абдураҳим Нутфуллоев — Жай Шимизу (АҚШ)

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА