Нукус шаҳридаги Ёшлар марказида ёшларнинг халқаро сертификат олиш имкониятини янада енгиллаштириш мақсадида “STARS International University” ўқув ўрнининг ягона тест маркази очилди.

Энди қўшни республикалардан ҳам сертификатга эга бўлишни хоҳловчилар имтиҳонда иштирок этиш учун ушбу марказга келиб, тест топшириши мумкин бўлади.

Қорақалпоғистонлик фуқаролар, айниқса, ёшлар учун Нукус шаҳрининг ўзида Toefl ITP, Toefl IBT, SAT, GRE сертификатларга тест топшириш ва ушбу сертификатларнинг бирига эришиш имконияти яратилди.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири