Бугунги кунда аҳолини инсон саломатлигига зарар етказмайдиган сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш, бу орқали уларнинг соғлигини асраш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Шунга қарамасдан, мамлакатимиз чегарасидан ҳеч қандай ҳужжатларга эга бўлмаган, шубҳали чет эл махсулотларини олиб кириш ҳолатлари, минг афсуски, учраб турибди. Хусусан, Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар бўлими иш юритувида мавжуд бўлган, Жиноят ишлари бўйича судларнинг қарорларига асосан Давлат божхона органлари ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан олиб қўйилган 118 миллион сўмлик жами 5 турдаги 547 та алкоголь, тамаки ва бошқа маҳсулотни йўқ қилиш белгиланган эди.

Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва Нукус шаҳар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида белгиланган товар-моддий бойликлар тегишли идора ходимлари иштирокида йўқ қилиниб, суд қарорлари ижроси амалда таъминланди.

 Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири