Россиянинг Москва вилоятида жойлашган “Крокус Cити Холл” мажмуасида юз берган террор ҳаракатида иштирок этганлиги гумонланаётган яна бир киши ҳибсга олинди.

“AзерТAЖ” хабар беришича, содир этилган мазкур хунрезликка алоқадорлиги айтилаётган Тожикистон фуқароси, 21 ёшли Жумахон Қурбонов аввалроқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари томонидан Москвада майда безорилик учун ҳам ушланган. Шубҳали шахс РФда норасмий тарзда ишлаган, ётоқхонада яшаган. Концерт залига уюштирилган ҳужум юзасидан қўлга олинган 12 гумонланувчидан 11 нафари террор, бир киши эса чет эл фуқаросини сохта рўйхатга олиш моддаси бўйича айбланмоқда.