Мўйноқ туманида футбол ва мини-футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақалари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ташаббуси билан 2021 йилдан эътиборан ёшларни спортга кенг жалб қилиш, иқтидорли ва истеъдодли ёшларни саралаб олиш мақсадида футбол ва мини-футбол бўйича ҳар йили анъанавий тарзда мусобақалар ўтказилиб келинаётир. Унда 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўғил болалар футбол ва мини-футбол, қизлар эса мини-футбол бўйича иштирок этмоқда.
Тумандаги 12 та овул ва маҳалладан жамоалар иштирок этаётган мусобақанинг ярим финалчилари маълум бўлди. Қизлар ўртасида 1- ва 4-сектор жамоалари финал йўлланмасини қўлга киритди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири