Президентимизнинг жорий йил 9 февралдаги “Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида Қорақалпоғистон Республикасининг мавжуд табиий хом ашё ресурсларидан самарали фойдаланиш орқали саноат, қишлоқ хўжалиги соҳаларини жадал ривожлантириш, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаларини яхшилаш, тадбиркорлик ва хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлаш, шу асосда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда турмуш даражасини ошириш мақсадида бир қанча чора-тадбирлар белгилаб берилган эди.

Мазкур ҳужжат асосида туристлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш учун Орол денгизи бўйида мобил алоқа ва интернет тармоғи, хусусан, Орол денгизи бўйидаги “Aral Plaza” туристик дам олиш маскани ёнида Ucell мобил операторининг янги таянч станцияси қурилиб, ишга туширилди.

Қонунчиликка мувофиқ, 2024 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан кичик саноат зоналари, ёшлар, тадбиркорлик ва саноат зоналари инфратузилма объектлари учун 5 миллиард сўм ажратилиши режалаштирилган.

 

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА