Тошкентда “Муҳаррир” нашриётида “Хирмани сухан” (“Сўз хирмони”) номли китоб нашрдан чиқди.

Мазкур китоб иқтидорли адиб ва таржимон Юнуси Имомназарнинг ўзбек адибларининг танланган қисса ва ҳикоялари асосида тайёрлаган навбатдаги – учинчи китобидир.

Китобдан Миркарим Осимнинг тарихий қиссалари, Хуршид Дўстмуҳаммад, Абдусаид Кўчимов, Эркин Усмон, Орзиқул Эргаш, Нормурод Норқобилов, Абудужалол Раҳимов, Шойим Бўтаев, Абдуқаюм Йўлдошев, Исажон Султон каби адибларнинг энг сара ҳикоялари ўрин олган.

Юнуси Имомназарнинг саъй-ҳаракати эвазига дунёга келган ушбу китоб тожик ўқувчиларининг ҳам кўнгил мулкига айланиб қолишига  шубҳа йўқ.

ЎзА