Профессионал боксчимиз Исроил Мадримов навбатдаги жангини 3 август куни Лос-Анжелесда ўтказади.
Исроил навбатдаги жангида вазн тоифасидан қатъи назар энг кучли боксчилардан бири Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилади. Куни кеча Нью-Йорк шаҳрида икки боксчи иштирокида илк матбуот анжумани ҳамда «face to face» маросими бўлиб ўтди.
Дарвоқе, мазкур баҳс айни пайтда Исроилда бўлиб турган WBA камари, шунингдек WBOнинг вақтинчалик камари учун ўтказилади. Яна шуни таъкидлаб ўтиш керакки, Теренс мазкур жанг учун битта юқори вазнга кўтарилиши лозим.
Маълумот учун, 29 ёшли Исроил Мадримов ҳозирда профессионал рингда 10 жанг, 9 ғалаба, 1 дуранг қайд этган ҳолда
биринчи ўрта вазн тоифасида WBA камари соҳиби ҳисобланади. Теренс Кроуфорд эса ҳозирги кунда ярим ўрта вазн тоифасида WBC ва WBA камарлари эгаси. Кроуфорд ҳисобида 40 та жанг бор ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА