Бугун Термиз шаҳрида транспорт идоралари раҳбарлари, экспедиторлик компаниялари ва бизнес вакиллари иштирокида Ҳинд океани портларига чиқиш учун «Беларусь– Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон» мультимодал транспорт йўлагини ривожлантириш бўйича халқаро учрашув бўлиб ўтмоқда.

Тадбир учрашув қатнашчиларининг “Термиз” халқаро савдо маркази билан танишувидан бошланди. Бу ерда меҳмонлар Ўзбекистоннинг юк ташишларни кўпайтириш бўйича олиб бораётган ишлари тўғрисида етарли маълумотга эга бўлди. Марказнинг мавжуд инфратузилмасини кўздан кечирди. Шу ерда мамлакатлар транспорт тузилмалари раҳбарларининг учрашуви, шунингдек, делегация аъзолари иштирокидаги мулоқотлар ўтказилди.

Айни пайтда Б2Б, Г2Б форматидаги учрашувларда тадбиркорларга минтақавий юк ташишларни ташкил этиш имкониятини тўлиқ очиб беришда юзага келиши мумкин бўлган муаммо ва камчиликлар муҳокама этилмоқда.

Халқаро учрашув ҳақидаги  мақола билан батафсил танишиш учун ЎзАни кузатиб боринг.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири