Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказида россиялик мутахассислар иштирокида сколиоз ташхиси қўйилган 1,5 ёшли болада мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Ушбу ҳамкорлик тиббий ёрдам сифатини ошириш ва тиббий кўникмаларни ривожлантиришга ҳисса қўшадиган ноёб тажриба ва илғор тажриба алмашишнинг ажойиб намунаси бўлиб хизмат қилади.

Марказ Россия Федерацияси ва Ғарб давлатларининг етакчи клиникалари билан ҳамкорлик бўйича қатор меморандумлар имзолаган бўлиб, ҳамкорликдаги бу каби амалиётларни жорий йил охиригача давом эттириш режалаштирилган.

– Болалар травматологияси ва ортопедияси соҳасида Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги муваффақиятли халқаро ҳамкорлик намунаси болалар саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш йўлида кучларни бирлаштириш нақадар муҳим эканини кўрсатади, – дейди Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Муроджон Ирисметов. – Бу ҳамкорлик нафақат мураккаб касалликларни даволашга хизмат қилади, балки тиббиёт фанини янги билим ва амалиётлар билан бойитади.

М.Қосимова, ЎзА