Жорий йилнинг 30 апрель кунига қадар Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари хоккей бўйича U18 Осиё ва Океания кубогига мезбонлик қилади. Бу йилги чемпионатда жами 10 та терма жамоа иштирок этмоқда.
Кубокда жамоалар икки гуруҳга бўлинади. Пойтахтимиздаги «Ҳумо Арена»да бўлиб ўтадиган «А» гуруҳи доирасидаги учрашувларда Ўзбекистон, Таиланд, Эрон, Малайзия ва Қувайт ўсмирлар терма жамоалари куч синашади. Самарқандда эса «В» гуруҳида Мўғулистон, БАА, Ҳиндистон, Макао ва Индонезия ўсмирлар терма жамоалари тўқнаш келади. Жамоалар ўз гуруҳларида ўринларини тақсимлаганидан сўнг Тошкентда 9, 7, 5, 3 ва 1-ўринлар учун плей-офф ўйинлари ташкил этилади.
Куни кеча, мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки ўйинни эронлик ёшларга қарши ўтказди ва йирик 19:0 ҳисобида рақибидан устун келди. Энди ёш хоккейчиларимиз 25 апрель куни соат 19:30 да
Малайзия термасига қариши ўйин ўтказади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА