Юртимизда қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш, хусусан, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, мева ва сабзавот маҳсулотларининг унумдорлигини ошириш йўлида халқаро ҳамкорлик масаласида кенг кўламли ишлар қилиняпти. Бу эса, ўз навбатида, мамлакатимизнинг иқтисодий барқарорлигини ошириш, қишлоқ хўжалигини мустаҳкамлаш орқали озиқ-овқат импортига қарамликни камайтиришга хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги делегацияси Озарбайжон Республикасига ташрифи доирасида ушбу мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазири Меджнун Мамедов билан учрашди.

Учрашув доирасида Тошкент вилоятида Озарбайжон фундук навининг кўчатларини экиш ҳамда Озарбайжоннинг Физули туманида анор ва бошқа мева боғларини барпо этиш масалалари муҳокама қилинди, дейилади вазирлик маълумотида.

Учрашувда томонлар қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш масалалари ҳамда ҳамкорлик борасидаги ишларни муҳокама қилишди.

М.МАДАМИНОВА, ЎзА