Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида бокс бўйича анъанавий халқаро «Дуйшенкул Шопоков» турнири якунланди.

Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, 1 та олтин, 2 та кумуш, 7 та бронза, жами 10 та медалга сазовор бўлди.

Мусобақада вазни -71 кг. бўлган Сафарбек Абумуталипов олтин медални қўлга киритди. Финалга қадар жангларда ғолиб бўлган Мирзабек Мирзахалилов ва Камрон Шукуржонов кумуш медаль билан тақдирланди. Шунингдек, Ҳусанбой Мирсаидов, Зиёвуддин Алижонов, Санжар Ваҳобов, Маъмуржон Ҳамидуллаев, Бекзод Ҳамидов, Мадумар Баҳромов ва Элёрбек Жўрабоев ўз вазн тоифаларида шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА