Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар мажмуасида минтақадаги энг йирик тадбирлардан бири – “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси иш бошлади.

24 апрелгача давом этадиган мазкур нуфузли тадбирда Ўзбекистон, Россия, Хитой, Беларусь, Қозоғистон давлатлари миллий стендлари, 60 га яқин компания экспозицияси, худудлар бурчаклари намойиш этилмоқда. Айни дақиқаларда тадбирнинг асосий ялпи мажлиси бўлиб ўтяпти.

“Марказий Осиёда саноат кооперацияси: минтақавий йўналиш” мавзусидаги мазкур мажлисни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев ҳамда Россия Федерацияси Бош вазири ўринбосари, саноат ва савдо вазири Денис Мантуров очиб берди. Асосий сессия иштирокчилари савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш, намунали лойиҳалар ва ҳамкорлик истиқболи ҳақида фикр алмашмоқда.

Гўзал Сатторова,

Носиржон Ҳайдаров (сурат),

ЎзА