Қирғизистоннинг Бишкек шаҳридаги К.Кожомқул номли спорт саройида Дуишенкул Шопоков хотирасига бағишланган халқаро бокс турнирининг финал жанглари бўлиб ўтади.
Мазкур турнирда Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия, Эрон, Таиланд, Қирғизистон каби мамлакатлардан 200 нафарга яқин чарм қўлқоп усталари ғолиблик учун рақобатлашмоқда.
Бугун ташкил этиладиган финал жангларида терма жамоамизнинг уч нафар вакили рингга кўтарилади. Аниқроғи, вазни 57 килограммгача бўлган Мирзабек Мирзахалилов мезбонлар вакили Ислом Тўрабоев билан олтин медаллар учун жанг қилса, 71 килограммгача бўлган чарм қўлқоп усталари ўртасида «ўзбекча» финал бўлади. Унда Камрон Шукуржонов ва Сафарбек Абумуталипов чемпионлик шоҳсупаси учун куч синашади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА