Ҳонг Конгда ўтаётган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида Музаффарбек Тўрабоев олтин медални қўлга киритди.
Осиё чемпионлиги учун беллашувда Музаффарбек Тўрабоев оғир вазнда БАА шарафини ҳимоя қилган Жафар Коцоевни иппон баҳоси билан мағлуб этиб, Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига олтин медални келтирди.
Қитъамизнинг 30 дан ортиқ давлати дзюдочилари иштирок этган мусобақада Илиас Илиадис бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам медаллар учун кураш олиб борди.
Уч кунлик беллашувлар якунига кўра дзюдочиларимиз жами 6 та медални қўлга киритди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА