Жиззахда 23 ёшгача бўлган қиличбозлар ўртасида ўтаётган Ўзбекистон чемпионатининг шпага йўналишида яккалик баҳслари бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 100 нафарга яқин спортчилар ўзаро рақобатлашди.
Йигитлар орасидаги беллашувларда Мирзо Улуғбек Мўминов Искандар Тўришев, Аҳрор Анваржонов ва Нурмуҳаммад Мўминов ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.
Қизлар ўртасида Маржона Зубайдуллаева финалда Азиза Ҳамидовани енгиб, олтин медални қўлга киритган бўлса, ярим финалга қадар ғолибона юришини давом эттирган Севинч Ойдинова ҳамда Марварид Зубайдуллаева бронза медалига сазовор бўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА