Халқаро гимнастика федерацияси спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубоги босқичларининг якунига кўра «Париж-2024» ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олган атлетлар номини эълон қилди.

Унга кўра, ҳамюртимиз Расулжон Абдураҳимов параллель брус йўналишида бу сафарги Олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Ушбу йўлланма Расулжон Абдураҳимов учун фаолиятидаги иккинчи Олимпиада бўлади.

Маълумот учун, ҳозирда Ўзбекистон спорт делегация ҳисобида Олимпиада лицензиялари сони 36 тага етди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев,  

ЎзА