Таиландда футзал бўйича ўтаётган Осиё кубогида Ўзбекистон терма жамоаси “Б” гуруҳида 3 ғалаба қозонган ҳолда 9 очко тўплаб чорак финалга чиқди.
Мазкур гуруҳ босқичида терма жамоамиз 3-турда Саудия Арабистони терма жамоасини 3:1 ҳисобида енгди. Ўйинда Машраб Адилов, Аброр Аҳметзянов, Аббос Элмуродов рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, Саудия Арабистонининг ягона голига Эиҳаб Муҳаммад муаллифлик қилди.
Энди футзалчиларимиз 24 апрель куни чорак финалда Вьетнам терма жамоасига қарши ярим финал йўлланмаси учун майдонга тушади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА