Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида спорт курашлари бўйича ўтаётган қитъа чемпионатининг учинчи кунги баҳсларида яна бир спортчимиз Париж-2024 Олимпиадасининг йўлланмасини қўлга киритди.

Чемпионатнинг юнон-рум кураши беллашувларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Рустам Ассакалов -97 килограмм вазндаги саралаш беллашувларини муваффақиятли ўтказиб, ҳал қилувчи баҳсда қирғизистонлик Узур Жузупбековни таслиқ этди ва тўрт йиллик ўйинларининг иштирокчисига айланди.

Айтиш лозим, ушбу натижа туфайли Рустам Ассакалов учинчи марта олимпиадада қатнашаётган юнон-рум кураш устасига айланди.

Терма жамоамизнинг тажрибали юнон-рум курашчиларидан Жалгасбай Бердимуратов Осиё лицензион мусобақаси ярим финалида эронлик Алиреза Моҳмадипианига 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. Бу, ҳамюртимизга Париж-2024 йўлланмаси учун 1 балл етмаслигига олиб келди. Энди Бердимуратов май ойида Туркияда ўтказиладиган турнирда Париж олимпиадаси йўлланмаси учун курашда иштирок этади.

Т. Рўзиев, ЎзА