Жорий йилнинг 23-28 апрель кунлари мамлакатимизда хоккей бўйича U-18 ёш тоифасидаги жамоалар ўртасида Осиё ва Океания кубоги мусобқалари бўлиб ўтади.

Мазкур баҳслар олдидан ташкилий қўмита томонидан ўйинлар тақвими эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон U-18 терма жамоаси илк учрашувни 23 апрель куни Эрон терма жамоасига қарши ўтказади.

Шунингдек, мамлакатимиз ёш хоккейчилари 25 апрелда Малайзия, 27 апрель куни Қувайт, 28 апрелда эса Таиланд терма жамоалари билан куч синашиши белгиланди.

Осиё ва Океания кубоги ўйинлари Тошкент ҳамда Самарқанд шаҳарларида ташкил этилади.

Т. Рўзиев, ЎзА