Профессионал боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев (14-1, 10 КО) Нью-Йорк шаҳрида ўтган катта бокс оқшомида франциялик Пьер Юбер Дибомбе (22-1-1, 12 КО)га қарши жанг ўтказди.
Жангнинг еттинчи раундда ҳар икки боксчининг бош қисми тўқнашув натижасида ёрилиб кетгани боис, ғолиб номи ортда қолган етти раунд натижаларига кўра аниқланди. Ушбу жангда Б.Мелиқўзиев ҳакамларнинг якдил қарори билан ғолиб дея эътироф этилди.
Маълумот учун, Бектемир Мелиқўзиев иккинчи ўрта вазн тоифасида ўзига тегишли WBA Inter-Continental камарини муваффақиятли ҳимоя қилди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА