Пойтахтимизда BYD VI Тошкент халқаро марафони бошланди.

Атлетлар Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари чорраҳасида жойлашган «Ҳумо Арена» спорт мажмуаси ҳудудидан старт олди.

Дунёнинг 45 мамлакатидан келган 5 минг нафарга яқин атлетлар орасида Екатерина Тунгускова, Иля Тяпкин, Анна Ковалёва, Ринас Ахмадеев, Андрей Петров, Мария Коробитская, Марина Хмелевская, Катерина Василченко, Винсент Кимутаи Боит, Шоҳрух Давлатов каби бир қатор марафончилар старт олди.

Мазкур спорт тадбири дастуридан 42 км. классик марафон масофаси, 21 км. ярим марафон масофаси, 3 ҳамда 10 км. масофалар ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, ярим марафон ва марафон дастурлари бир вақтнинг ўзида ҳамюртларимиз учун Ўзбекистон чемпионати вазифасини ҳам ўтаб беради.

Энг асосийси, атлетларимиз орасида ушбу дастурларда энг яхши натижа кўрсатган бир нафардан эркак ва аёл спортчиларга «BYD Song Pro« автомобили насиб этади.

Жавоҳир Тошхўжаев,

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА