Бишкек шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё қитъаси спортчилари учун «Париж-2024» Олимпиадасига лицензия берувчи турнир ўтказилмоқда.
Мусобақанинг 74 кг. вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Токио Олимпиадасининг бронза медали совриндори Бекзод Абдураҳмонов 1/2 финалда қирғизистонлик Орозобек Токтомамбетовни 6-0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва терма жамоамизга навбатдаги лицензияни тақдим этди.
Маълумот учун, Б.Абдураҳмонов учун бу учинчи Олимпиада бўлади.
Афсуски, бугун гиламга чиққан қолган курашчиларимиз Ҳасанбой Раҳимов (125 кг.), Умиджон Жалолов (-65 кг.) ва энг тажрибали курашчимиз Магомед Ибрагимов (-97 кг.) мағлуб бўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА