ФОТОРЕПОРТАЖ

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан “Ғалла майдонларига сув тежовчи технологияларни жорий этиш” мавзуида Нукус туманига медиа-тур ташкил этилди.

Журналистлар жараёнда  ғалла майдонларига жорий қилинган томчилатиб суғориш технологияси билан яқиндан танишди.

Медиа-тур давомида масъуллар иштирокчиларга сув тежовчи технологияларнинг афзалликлари  ҳақида кенг маълумот берди.

Мутахассислар томонидан журналист ва блогерларни қизиқтирган барча саволларига батафсил жавоб қайтарилди.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА