Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Ўмон элчиси Вафо Жабр Носир Ал-Бусайдий билан учрашди.

Томонлар ўзаро муносабат жадал ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этиб, “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” Стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашуви Тошкент шаҳрида муваффақиятли ўтказилганини олқишладилар.

Икки томонлама асосда ва халқаро институтлар доирасидаги сиёсий, дипломатик ҳамкорликни фаоллаштириш муҳимлиги таъкидланди. Савдо-иқтисодий шериклик салоҳиятидан самарали фойдаланиш бўйича қўшма чора-тадбирлар кўришга ўзаро тайёрлик тасдиқланди.

Турли даража ва шаклдаги бўлажак учрашувлар, жумладан икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувнинг навбатдаги даврасини ўтказиш жадвали муҳокама қилинди.