Тошкентнинг бир қатор кўчаларида транспорт ҳаракати чекланади

313

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг хабар беришича, 21 апрель куни пойтахтда BYD VI Тошкент халқаро марафони ва «Янги нафас» марафони бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан бир қатор кўчаларда транспортлар ҳаракати чекланади.

Соат 4:30 дан 14:00 га қадар Афросиёб кўчаси – Ислом Каримов шоҳкўчаси чорраҳасидан Ойбек кўчасигача бўлган қисми, Ойбек кўчаси – Афросиёб кўчаси чорраҳасидан Нукус кўчасигача бўлган қисмида транспортлар ҳаракати чекланади.

Шунингдек, Нукус – Ойбек кўчалари чорраҳасидан Абдулла Қодирий кўчасигача бўлган қисми, Абдулла Қодирий кўчасининг бир қисми – Нукус кўчаси чорраҳасидан Қорасарой ва Зарқайнар кўчалари чорраҳасигача, Абдулла Қодирий кўчасининг бир қисми – Қорасарой ва Зарқайнар кўчалари кесишган жойидан Шаҳрисабз кўчаси чорраҳасигача транспортлар ҳаракати чекланади.

Бундан ташқари, Шаҳрисабз кўчасининг бир қисми – Абдулла Қодирий кўчаси чорраҳасидан Амир Темур шоҳкўчаси чорраҳасигача, Афросиёб кўчасининг  Ойбек кўчаси билан кесишган қисмидан Шароф Рашидов шоҳкўчасигача бўлган қисми, Шароф Рашидов шоҳкўчаси – Афросиёб кўчаси чорраҳасидан Ислом Каримов шоҳкўчасигача, Ислом Каримов шоҳкўчаси ҳамда – Шароф Рашидов кўчаси чорраҳасидан Афросиёб кўчасигача транспортлар ҳаракати чекланади.

 

Ш.Маматуропова, ЎзА