Жорий йилнинг 14 сентябрь-6 октябрь кунлари Ўзбекистонда футзал бўйича жаҳон чемпионати ўтказилиши ҳақида хабар берилган эди.

Унда дунёнинг энг кучли 24 терма жамоаси жаҳон чемпионлиги учун кураш олиб боради. Мазкур дунё биринчилиги ўнинчи бор ташкил этилмоқда. Шу кунга қадар мазкур чемпионатга ҳамюртларимиздан ташқари Аргентина, Бразилия, Коста-Рика, Панама, Гватемала, Куба, Парагвай, Венесуэла, Янги Зеландия, Хорватия, Нидерландия, Португалия, Франция, Испания, Украина ва Қозоғистон каби футзал терма жамоаларми йўлланмани қўлга киритди.

Ҳозирда, Марокашда ўтаётган футзал бўйича Африка миллатлар кубогида 3 та, Таиланд мезбонлик қилаётган Осиё кубогида 4 та терма жамоа мазкур мундиалга қўшилиши кутилмоқда.

Шу ўринда, Таиландда ўтаётган футзал бўйича Осиё кубоги гуруҳ босқичи иккинчи турида Ўзбекистон терма жамоаси Ироққа қарши куч синашади. Беллашув бугун, 19 апрель куни Тошкент вақти билан 19:00 да старт олади.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА