Самарқанд шаҳрида оғир атлетика бўйича 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати қизғин паллага кирди.

Мусобақанинг навбатдаги кунида вазни 64 килограммгача бўлган қизлар орасида Шаҳноза Жабборова икки кураш якунига кўра 213 кг. натижа қайд этган ҳолда мамлакат чемпионига айланди. Шунингдек, Комилжон Ибрагимов, Шаҳризода Эргашев ва Райҳона Нурниёзова ўз вазн тоифаларида олтин медални қўлга киритди.

Медаль жамғариш бўйича Навоий  жамоаси 3 та олтин ва 2 тадан кумуш ҳамда бронза медаль билан пешқадамлик қилмоқда. Унинг ортидан Қарши  жамоаси 2 олтин, 3 та кумуш, 2 бронза, Хоразм жамоаси 2 олтин, 1 тадан кумуш ва бронза медали билан бормоқда.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА