Ўзбек ва тожик халқлари бир дарёнинг икки ирмоғидир. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги конструктив ва очиқ мулоқотлар Марказий Осиё минтақасининг барқарор ривожланишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этиб, ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги сиёсий муҳитини шакллантиришга хизмат қилади.
Халқаро майдонда, барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича Ўзбекистон ва Тожикистоннинг позициялари ўхшашдир. Бугунги кунда икки мамлакат раҳбарлари ўзаро манфаатли тамойиллар асосида иш олиб бормоқдалар.
Ўзбекистон Президентининг Тожикистонга сафари чоғидаги олий даражали икки томонлама музокаралари натижаларига қараб, хулоса қиладиган бўлсак, бугун томонлар жуда кўп соҳаларда алоқаларни жадал ривожлантирмоқда.
- Икки мамлакат ўртасидаги ҳозирги муносабатлар босқичига қандай таъриф бериш мумкин?
- Ўзбекистон Тожикистоннинг ташқи савдо шериклари қаторида қайси ўринни эгаллаб турибди?
- Икки қардош мамлакатнинг таълим соҳасидаги ҳамкорлиги хусусида қандай ижобий янгиликлар бор?
Ушбу воқеа атрофида пайдо бўлаётган саволларга жавоб топиш мақсадида бугун студиямизга сиёсий фанлар номзоди, доцент Хайрулла Умаровни таклиф этдик.
Суҳбатни ЎзАнинг “YouTube” каналида кўришингиз мумкин.
Ўткир Алимов, Аслиддин Алижонов (видео), ЎзА