ХХР ташқи сиёсий идораси Пекин шаҳрида Ўзбекистон – Хитой Ҳукуматлараро қўмитаси Хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик бўйича кичик қўмитасининг саккизинчи йиғилиши ҳамда икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувнинг навбатдаги давраси ўтказилгани ҳақида маълум қилди.

Делегацияларга ТИВ раҳбарлари ўринбосарлари Бобур Усмонов ва Сун Вэйдун бошчилик қилган, музокара чоғида ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболи муҳокама қилинган.

Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, ҳарбий, гуманитар шерикликни мустаҳкамлаш учун мавжуд салмоқли салоҳиятни рўёбга чиқаришдан ўзаро манфаатдорлик тасдиқланиб, маданий ва туристик алмашинувни фаоллаштиришга қаратилган таклифлар кўриб чиқилди.

БМТ ва бошқа халқаро институтлар доирасида ўзаро бирдамлик масаласига алоҳида урғу берилди. Шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.

Муҳаррама Пирматова,

ЎзА