18 апрель – Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни

Бугун мамлакатимиз коммунал соҳаси барқарорлигини таъминлашдек мураккаб жараён ортида биргина бошқарув сервис компанияларида (БСК) 20 минг, соҳада эса 80 минг нафардан зиёд ходимлар меҳнат қилмоқда.

Уларнинг ҳар кунги фидокорона меҳнати натижасида аҳоли тоза ичимлик суви ва иссиқлик, электр ва газ билан таъминланмоқда. Шаҳар ва туманлардаги турар жой бинолари ободонлаштирилиб, аҳолини қийнаб келаётган муаммолар изчил ҳал этилмоқда.

2018 йил 6 мартда Қонунчилик палатаси томонидан «Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. Сенат томонидан 2018 йил 29 мартда маъқулланди ва 2 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу қонунни имзолади.

Коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси фаолияти самарадорлигини янада ошириш, садоқат билан бажарилган меҳнатни рағбатлантириш мақсадида мамлакатимизда 18 апрель – Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни этиб белгиланди.

М.МАДАМИНОВА, ЎзА