Таэквондо: «Andijan Open» халқаро турнири бошланди
281

Андижон шаҳрида жойлашган Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида таэквондо WТнинг кёруги ва пумсе йўналишлари бўйича «Andijan Open» халқаро турнирига старт берилди.
Ўзбекистон спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, мамлакатимиз таэквондо WT ассоциацияси томонидан ташкил этилган ушбу халқаро турнир 21 апрель кунига қадар давом этади. Унда таэквондочилар уч ёш тоифасида беллашади.
Маълумот учун, халқаро турнирда ҳамюртларимиздан ташқари Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Россия ва Ҳиндистондан келган минг нафардан зиёд спортчилар қатнашмоқда.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА