Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли ҳамда Тахиатош туманлари бўлимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар бўлимлари ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.

Жумладан, департаментнинг Хўжайли туман бўлими томонидан ўтказилган тадбирда фуқаро Т.Ж. фуқаро Ф.К.ни танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйиши эвазига 6 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далил билан ушланди.

Шунингдек, департаментнинг Тахиатош туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса фуқаро М.Ш. фуқаро С.Т, М.Д, Р.У, М.Б.га танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйишни ваъда қилади.

Шунинг эвазига 550 АҚШ долларини ва 5 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири