Қатарда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида ўтказилаётган Осиё кубогининг «Д» гуруҳида биринчи тур учрашувларининг дастлабкиси бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси «Khalifa International» стадионида Малайзия термаси билан рақобатлашди. Вакилларимиз устунлигида ўтган ушбу ўйинда 2:0 ҳисоби қайд этилди. Ўйинда Жасур Жалолиддинов, Улуғбек Ҳошимов каби футболчиларимиз ўз ҳисобларига гол ёзиб қўйди.

Шу тариқа, илк турни ғалаба билан бошлаган Темур Кападзе қўл остидаги термамиз гуруҳ босқичининг иккинчи турида 20 апрель куни Қувайт терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА