Эрон ҳужумини қайтариш харажати, сарф қилинган материаллар қийматига кўра, Исроил учун бир миллиард долларга тушди, деб ёзди “Financial Times” газетаси исроиллик собиқ ҳарбий мулозимга таяниб.

“АҚШ, Франция ва Буюк Британия юборган Эрон ҳужумига қарши самолётлар қанчага тушгани ҳали ҳисоб-китоб қилинмади”, – дейилган хабарда.

Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси 14 апрель куни тунда Исроил ҳудудига ракета ва дрон орқали зарба берди. Ҳужум аввалроқ Эроннинг Суриядаги консулхонаси биносига уюштирилган ҳужумга жавоб бўлди.

Исроил армияси маълумотида Эрон Исроилга 170 дрон, 30 дан зиёд қанотли ва 120 дан кўп баллистик ракета учиргани келтирилган.