Кейинги йилларда мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини мустаҳкамлаш борасидаги изчил саъй-ҳаракатлар алоҳида эътиборга лойиқ.

Бу ҳақда фикр юритганда, жумладан, Президент томонидан 2023 йил 11 апрелда имзоланган “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун бу борадаги ислоҳотларни янги босқичга кўтарганини таъкидлаш лозим.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра 2024 йилнинг  биринчи чорагида МЖтКнинг 59-2-моддаси (оилавий (маиший) зўравонлик) билан

• 4 минг 343 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг

• 2 минг 344 нафарига жарима жазоси,

• 1 минг 999 нафарига эса маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.

Жиноят кодексининг 126-1-моддаси (оилавий (маиший) зўравонлик) билан

• 134 нафар шахс судланиб, уларнинг

• 51 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси,

• 83 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланди.

Жиноят кодексининг 141-3-моддаси (шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш) билан

• 40 нафар шахс судланиб, уларнинг

• 13 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси,

• 27 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланди.

М.Турдалиева, У.Тўхтаев (ЎзА)