Россия Президенти Владимир Путин Эрон Ислом Республикаси етакчиси Иброҳим Раисий билан мулоқот ўтказиб, уни Исроил билан кечаётган таранглик асносида босиқлик кўрсатишга чақирди. РФ раҳбари Эроннинг учувчисиз ракета ва дрон орқали ҳужумидан кейин Исроил ҳафта охирида жавоб қайтариш чорасини кўриши мумкинлигини таъкидлаган. Шунингдек, томонларни Яқин Шарқ учун ҳалокатли оқибатга олиб келадиган янги қарама-қарши ҳаракатлардан тийилишга чақирган.
Путин Эрон ҳужумига оид изоҳида Исроил – Фаластин можароси давом этаётгани Яқин Шарқдаги ҳозирги беқарорликнинг асосий сабаби эканини қайд этди.
Раисий эса Эроннинг амалиёти мажбурий ва чекланган хусусиятга эгалиги, Теҳрон кескинликни кучайтиришдан манфаатдор эмаслигини билдирган. У баъзи давлатларнинг бузғунчи позицияси Эронни шунга мажбур қилганини айтиб, Теҳрон манфаатига қарши ҳар қандай ҳаракат кенг кўламли жавобни тақозо қилишига урғу берган.