Ҳозир ёш оилаларнинг бахти учун қизнинг қариндошлари томонидан тўйга тўёна деб мол-мулклар бериш одат тусига айланган. Лекин турмуши ўхшамаган ёшлар орасида ажримлар ҳам кузатилаётган бўлиб, куёв томон қизга берилган мол-мулкларни қайтармай қолган ҳоллар ҳам йўқ эмас.
Фуқаролик ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туман судининг 2023 йил 15 ноябрдаги ижро ҳужжатига асосан, даъвогар М.О.га жавобгар Х.А.дан унинг яшаш манзилида турган деярли 15 миллион сўмлик 46 атамадаги сеп мол-мулкни олиб бериш белгиланган. Ушбу ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Амударё туман бўлими иш юритувига келиб тушиб, бўлим ходимлари томонидан ижро ҳаракатига киришилган.
Хусусан, бўлим ходимлари томонидан жорий йилнинг 13 апрель куни жавобгарнинг яшаш манзилига борилиб, 46 атамадаги сеп –мол-мулк даъвогар М.О.га олиб берилди ва суд қарори ижроси амалда таъминланди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири