Бугун пойтахтимизда “ACWA Power” ва “Apex Life Insurance” компаниялари ходимлар турмуши сифатини оширишга қаратилган келишув имзоланди.

Ушбу тадбирда маҳаллий ва хорижлик мутахассислар ҳамда соҳа вакиллари иштирок этди.

“ACWA Power” компаниясининг кадрлар бўлими раҳбари Фируза Мавлонова томонлар ўртасида имзоланган ушбу шартномаларнинг аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди:

– Қайд этилганидек, бугун “Apex Life Insurance” суғурта компанияси ва Саудиянинг “ACWA Power” энергетика компанияси ўртасида иккита муҳим келишувни имзоланди. Уларга кўра, республиканинг турли ҳудудларида меҳнат фаолиятини юритаётган “ACWA Power” ходимлари учун “Well-being” дастури ва уларнинг оила аъзолари учун ноёб суғурта дастури амалга оширилади. Лойиҳаларни амалга ошириш 2024 йил 1 майда бошланади.

Айтиш жоизки, “Apex Life Insurance” – 2019 йилдан буён ҳаётни суғурталаш соҳасида ишловчи етакчи компаниялардан биридир. “Apex Life Insurance” компанияси суғурта маҳсулотлари сирасида ИТС, чет элга чиқувчилар суғуртаси, узоқ муддатли жамғариб борилувчи ҳаётни суғурталаш дастурлари ва бошқа кўплаб суғурта турлари мавжуд. Компания фаолияти йўналишларидан бири – бу ихтисослашган суғурта дастурларидир. Айнан шу сабабли, “Apex Life Insurance” Ўзбекистон бозорига яқинда кириб келган ва аллақачон персонал билан ишлашга инновацион ёндашувларни татбиқ этаётган “ACWA Power” компаниясининг ходимлари учун ижтимоий пакет ишлаб чиқиш бўйича ноёб сўровни иштиёқ билан бажаришга киришди.

Шу ўринда, ота-оналар учун суғурта дастури ҳақида тўхталсам.

Ўзбекистонда анъанавий равишда турли авлод вакиллари бир оилада яшайди ва хўжалик юритади. Айнан мана шундай оилаларда илк болаликданоқ меҳнатсеварлик, катталарга ҳурмат, билимга чанқоқлик сингади. Кўпинча кекса ота-оналар ҳам ўз болаларининг оилаларида яшайди. Уларнинг парвариши фарзандлар зиммасида бўлади. “ACWA Power” компанияси ғамхўрликнинг бир қисмини ўзига олишга ва ходимлари ўз оилалари аъзоларидан максимал хотиржам бўла олишлари учун уларга кўмаклашишга қарор қилди.

“ACWA Power”нинг шахсий сўрови билан Ўзбекистон суғурта бозори учун инновациявий бўлган компенсацион ижтимоий пакет ишлаб чиқилди. Энди компания ходим ва унинг оила аъзоларининг тиббий суғуртасинигина эмас, балки ходимнинг ота-онаси саломатлигини суғурталаш билан боғлиқ масалаларни ҳам ўз зиммасига олади ва ходимни бутун молиявий харажатлардан халос қилади. Дастур ҳам амалдаги, ҳам янги ходимларга тааллуқлидир.

“Well-being” дастури чекка нуқталарда ишловчи ходимлар учун мўлжаллланган. “ACWA Power” компанияси Ўзбекистонда муқобил энергетика соҳасида 15 та лойиҳани амалга оширмоқда. Уларнинг бир қисми республиканинг чекка ҳудудларида жойлашган. Халқаро амалиётнинг кўрсатишича, вахта режимида ишловчи ходимлар, уйлари ва яқинларидан узоқда, мураккаб ва ноодатий шароитларда ишлаш, регламентланган кун тартибида, шахсий макон танқислигида, чекланган сонли ҳамкасблар орасида ишлаш туфайли психологик чорловларга дуч келишлари, стресс ва ҳиссий зўриқишга учрашлари кўп кузатилади.

Ходимларнинг психологик ва жисмоний ҳолати ҳақида қайғуриб, “Apex Life Insurance” компанияси “ACWA Power” сўровига биноан ходимларнинг ички ҳолати ва қониққанлик даражасини яхшилашга доир комплекс ёндашувни амалга оширишга йўналтирилган “Well-being” корпоратив дастурини ишлаб чиқди. Дастур чекка ҳудудларда вахта услубида ишловчи компания ходимларига мўлжалланган.

Замонавий воқеликда бундай долзарб сўровга муносиб жавоб бериш учун дастур ишлаб чиқишга малакали врач, клиник диетолог-нутрициолог, иммуно-диетолог, овқатланиш ва спорт генетикаси мутахассиси, СТТ-коуч жалб қилинди. Улар ҳар бир ходимнинг антропометрик маълумотларини тўплаш ва таҳлил қилиш, саломатлик мақомини, хатар омилини, жисмоний фаоллик сарфи ва бошқа муҳим параметрларни тўплаш ва таҳлил қилиш каби вазифаларни бажаради. Дастурни татбиқ этиш куну тун мурожаат қилиш мумкин бўлган психологлар гуруҳи кўмагида амалга оширилади.

Мухтасар айтганда, “ACWA Power” компанияси  ҳар бир ходим ҳақида алоҳида ғамхўрлик қилиши уларнинг фаоллигини оширади.  Бу эса бошқа компаниялар учун ҳам намуна бўлади ҳамда Ўзбекистондаги рақобат муҳитини ривожлантиришга ва меҳнат бозорини яхшилашга ёрдам беради.

ЎзА мухбири Насиба Зиёдуллаева ёзиб олди