Президент раислигида тўқимачилик соҳасида экспорт ва инвестиция ҳажмларини ошириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Қайд этилганидек, бугунги кунда четдан юқори ҳосилдор уруғлик чигит келтириб, 100 минг гектарга экиш ишлари олиб борилмоқда.

Хоразм вилоятида 8 минг гектарга чигит тўлиқ экиб бўлинган. Андижон вилоятида экиш яқинда тугатилади. Қорақалпоғистон, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент вилоятларида экиш ишлари 10 фоиз, Қашқадарё, Наманган, Фарғонада 30 фоиз, Бухоро, Жиззах ва Сирдарёда 60 фоизга ҳам бормаслиги таъкидланди.

Мутасаддиларга бу борадаги ишларни жадаллаштириш зарурлиги таъкидланди.

ЎзА