Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир неча хорижий давлатлар тиббиёт муассасалари билан халқаро ҳамкорликни йўлга қўйган.

Сўнгги йилларда тизимдаги халқаро алоқалар кенгайиб, муҳим келишувлар ҳамда истиқболли шартномалар имзоланишига эришилмоқда. Шу асосда хорижий мутахассислар билан мураккаб жарроҳлик амалиёти, чуқурлаштирилган тиббий кўрикларни сунъий интеллект технологиялари ёрдамида ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.

Шу кунларда У.Халмуратов номидаги Қорақалпоғистон Республикаси кўп тармоқли тиббиёт марказида Германиянинг Бонн шаҳридан келган шифокор Буркхард Гройлих фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказмоқда. Шифокор юртимизда апрель ойининг охиригача бўлиб, маҳаллий мутахассислар билан ҳамкорликда фаолият олиб боради.

Довуд Абибуллаев,  

ЎзА мухбири