ФОТОРЕПОРТАЖ

Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманидаги 25-мактабгача таълим ташкилоти 2021 йилда инвестиция дастури доирасида реконструкция қилиниб, 270 ўринли замонавий бинога эга бўлган.

Бугунги кунда ташкилотда 9 та гуруҳ фаолият юритмоқда. Болаларга “Илк қадам” дастури бўйича таълим ва тарбия берилади. Кичкинтойларни билим, тасвирий ва амалий санъат, мусиқа ва табиатга қизиқтириш мақсадида алоҳида машғулотлар ташкил этилган. Шунингдек, бадиий гимнастика, шахмат-шашка, каратэ-до, рақс, ментал арифметика тўгараклари фаолият юритмоқда.

Болажонлар дастлабки билим ва маҳоратини турли байрам тадбирлари, фестиваль ва ижодий кўрик-танловларда намойиш этмоқда.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА