Ўзбекистонда фирибгарликнинг янги усулидан фойдаланган ҳолда аҳолини чув туширишмоқда. Содда инсонлар ўзи билмаган ҳолда ушбу ғаразли ниятдаги кимсаларнинг тузоғига тушиб қоляпти.

Фирибгарлар аввал сизга қўнғироқ қилиб, гўё ўзини адашиб тушгандек тутади ва овозингизни ёзиб олади.

Сўнг махсус дастурлар орқали ушбу ёзиб олинган овоз оҳангида сизнинг отангиз, онангиз ёки бошқа яқин кишингизга қўнғироқ қилади ва гўёки бахтсиз ҳодиса юз берганлиги, бу ишларни ҳал қилиш учун пул маблағи зарурлигини айтади…

М.Эшмирзаева, Аслиддин Алижонов (видео), ЎзА