Колумбия Президенти Густаво Петро Исроилни БМТ Хавфсизлик кенгашининг Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишни талаб қилувчи резолюция лойиҳасини бажармаганликда айблаб чиқди.

– Яна бошланди. Кечаги ҳужумларга муносабат билдирилиши ортидан болаларнинг ўлдирилиши ва БМТ Хавфсизлик кенгашининг сулҳ резолюцияларининг бузилиши давом этди. Инсоният тинчлик истайди, — деб ёзди давлат раҳбари ўзининг ижтимоий тармоғида.

Шунингдек, у ўз профилида Исроил армиясининг Ғазодаги қочқинлар лагерига қилган сўнгги ҳужуми акс этган кадрларни ҳам улашган.

ЎзА