Мазкур спорт тадбири дастуридан 42 км. классик марафон масофаси, 21 км. ярим марафон масофаси, 3 ҳамда 10 км. масофалар ўрин олган.
Олий таълим, фан ва инновациялар, Спорт, Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар вазирликлари, Тошкент шаҳар ҳокимияти, Миллий олимпия қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Касаба уюшмалари федерацияси, «Ўзбекнефтгаз» АЖ ҳамда мамлакатимиз енгил атлетика федерацияси томонидан ташкил этиладиган марафонининг умумий соврин фонди 720 миллион сўм этиб белгиланди.
Маълумот учун, Тошкент марафони халқаро миқёсдаги спорт тадбири бўлиб, «World Athletics Label« мақомига эга ҳамда «World Athletics« (Енгил атлетика федерациялари халқаро ассоциацияси) мусобақалар тақвимига киритилган.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА