Ўзбекистон–Баҳрайн: икки томонлама муносабатларни юксалтиришга қаратилган қатор мақсадлар белгилаб олинди

Хориж матбуоти Ўзбекистон ҳақида
Баҳрайн ахборот агентлиги – BNA Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Баҳрайн Подшоҳлиги ташқи ишлар вазири Абдуллатиф бин Рашид Ал-Заяни билан учрашганини ёритди.

Мақолада Тошкент шаҳрида «Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» Стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашуви доирасида бўлиб ўтган ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ўзаро мулоқотида Ўзбекистон ва Баҳрайн ўртасидаги икки томонлама муносабатларни юксалтиришга қаратилган яқин истиқболга мўлжалланган қатор мақсадлар белгилаб олингани таъкидланган.
Самимий руҳда кечган суҳбат чоғида икки дўст давлат ўртасидаги алоқаларнинг барча жиҳатлари, қўшма ҳамкорлик йўналишлари ва ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган.
Шунингдек, учрашувда Баҳрайн Ташқи ишлар вазирлигининг Осиё ва Тинч океани мамлакатлари масалалари сектори бошлиғи, элчи Фотима Абдуллоҳ Аз-Зоин хоним ва унга ҳамроҳлик қилувчи делегация вакиллари иштирок этди.
Муҳаррама Пирматова, ЎзА