Сингапур Бош вазири Ли Сянь Лун ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида 15май куни лавозимини тарк этишини эълон қилди. У Сингапур Бош вазири ўринбосари ва молия вазири Лоуренс Вонгни ўз лавозимига тавсия қилган.

“Мен 2024 йил 15 майда Бош вазир лавозимини тарк этаман ва Лоренс Вонг ўша куниёқ кейинги Бош вазир сифатида қасамёд қилади. Мен барча сингапурликлардан Лоренс ва унинг жамоасини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашларини ҳамда улар билан ҳамкорликда иш олиб боришларини сўрайман. Бу Сингапурнинг порлоқ келажаги учун муҳим”, деб ёзган Ли Сянь Лун.

Маълумот ўрнида айтиш мумкин, 71 ёшли Ли Сянь Лун 1980 йиллардан бери сиёсат билан шуғулланади. Мамлакатдаги турли вазирлик лавозимларида ишлаган, жумладан, Сингапур мудофаа вазири, савдо ва саноат вазири, Бош вазир ўринбосари ва молия вазири бўлган.

Ли Сянь Лун 2004 йил август ойида Сингапур Бош вазири лавозимини эгаллади ва кейинчалик бу лавозимга қайта сайланди.

Г. Сатторова, ЎзА