Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий Исроил Суриядаги Эрон консуллигига ҳужум қилгани учун жавоб зарбалари билан жазоланганини айтди.

Эроннинг расмий ахборот агентлиги IRNA Раисийнинг Исроил масаласидаги баёнотини оммага эълон қилди.

Президент Исроилга қарши операция Эроннинг Суриядаги консуллигига ҳужумга жавобан “ўзини ҳимоя қилиш” мақсадида амалга оширилганини айтди.

Раисийнинг қайд этишича, Теҳрон ҳар қандай ташқи тажовузларга қарши қатъийроқ жавоб беради.

Мамлакатнинг Инқилобий гвардия армияси қўмондони Ҳусайн Саламий ҳам “агар ташқи кучларнинг ҳаракатлари Эрон манфаатларига қарши бўлса” Исроилга яна зарба берилишини таъкидлади.

ЎзА