ФОТОРЕПОРТАЖ
Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир туманидаги “Good Salt Production” масъулияти чекланган жамияти ош тузи ишлаб чиқаришга ихтисослашган.
25 нафар кишининг иш билан бандлиги таъминланган корхонада йилига 10 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқарилади. Тузни майдалаш, саралаш ва қадоқлаш ишлари корхонанинг ўзида замонавий автоматик ускуналар ёрдамида амалга оширилади. Асосийси, зарур хомашё туман ҳудудидаги туз конларидан келтирилмоқда.
Тайёр маҳсулот асосан ички бозорда сотилмоқда. Шунингдек, экспорт кўламини кенгайтириш ишлари ҳам амалга оширилаётир. 2022 йилнинг июль ойида Германиянинг “Monolith Mitte GmbH” компанияси билан шартнома имзоланган бўлиб, бугунги кунгача ҳамкорларга 131 минг АҚШ долларлик маҳсулот экспорт қилинган.
Келгусида корхонанинг ишлаб чиқариш қувватини янада ошириш мақсадида 16,5 миллиард сўмлик имтиёзли кредит ҳисобидан замонавий асбоб-ускуналар олиб келиш, экспортни кўпайтириш ва қўшимча 10 та янги иш ўрни яратиш режалаштирилган.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА